Нукус Амфитеатрида мустақиллик кечасига тайёргарлик кўрилмоқда

89

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигига 34 йил; «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида ўтадиган байрам тадбирига Нукус шаҳридаги марказий Амфитеатрда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Байрам кечаси ўзгача бўлиши кутилмоқда. Сабаби, тадбир давомида нуфузли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилади. Шунингдек, миллий рақс ва қўшиқлар, ватанпарварлик руҳидаги саҳна кўринишлари, ёшлар ташаббуси билан тайёрланган махсус композициялар томошабинларда катта таассурот қолдиради.

Тантанали кеча замонавий технологиялар билан уйғунлашган ҳолда, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва мустақилликнинг 34 йиллик шонли йўлини ёдга олишга бағишланади.

 

Азизбек Дабылов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси

Муаллифнинг туширган расмлари