Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн бўлди

143

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 28 август куни соат 9:35 ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 000 000 кишига етди.

Бунда:

Эркаклар сони – 19 136 800 нафар

Аёллар сони – 18 863 200 нафар

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида эркаклар сони аёлларга нисбатан 273 600 нафарга кўп.

ЎзА