Трамп: Жанубий Корея – КХДР саммитини ўтказиш керак

АҚШ Президенти Дональд Трамп Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён билан учрашув чоғида КХДР билан саммит ўтказиш ғоясини илгари сурди.
– Биз икки марта саммит ўтказдик, ҳозир жуда дўстона муносабатдамиз… ва агар Хиллари Клинтон сайловда ғалаба қозонганда, бу воқеа содир бўлмасди, фалокат юз берган бўларди, – деди Америка етакчиси сеуллик ҳамкасбига. – Энди Шимол ва Жануб ўртасида нимадир қилишимиз мумкин, деб ўйлайман. Менга дуч келган Жанубий Кореянинг бошқа етакчиларига қараганда айни масалага сиз анча тайёрсиз.
С.Раҳимов, ЎзА