Қайси ҳудудларда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар сони кўпаймоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, корхоналар энг кўп Тошкент шаҳрида ташкил этилмоқда.
Умумий ҳисобланганда 2025 йилнинг январь–июль ойлари давомида республикамизда жами 51 минг 159 та корхона ва ташкилот ташкил этилган. Бу ҳолат фермер ва деҳқон хўжаликларисиз ҳисобланганда келиб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида ҳисобланганда Тошкент шаҳрида 11 минг 175 та, Тошкент вилоятида 5 минг 5 та, Хоразмда 4 минг 640 та, Фарғонада 4 минг 288 та, Самарқандда 3 минг 809 та, Қашқадарёда 3 минг 211 та, Сурхондарёда 2 минг 999 та, Бухорода 2 минг 880 та, Андижонда 2 минг 689 та, Наманганда 2 минг 626 та, Қорақалпоғистон Республикасида 2 минг 370 та, Жиззахда 2 минг 193 та, Навоийда 2 минг 6 та ҳамда Сирдарё вилоятида 1 минг 268 тани ташкил этмоқда.
Гулноза Бобоева,
ЎзА