Қўнғирот-Мўйноқ магистраль сув тармоғи қурилади

135

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, ичимлик суви тармоқларини яхшилаш бўйича ишлар жадаллашмоқда, – деб хабар бермоқда «Қорақалпоқ сув таъминоти» АЖ матбуот хизмати.

Қарор билан узунлиги 97 километр бўлган Қўнғирот-Мўйноқ магистраль сув тармоғини қуриш белгиланган. Шунингдек, Туямўйин сув тозалаш иншоотини тўлиқ реконструкция қилиш (сув тиндиргич қуриш) ишларига Осиё тараққиёт банкининг «Иқлим ўзгаришига мослашган сув таъминоти тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 70,0 миллион доллар қарз маблағларини йўналтириш бўйича музокаралар амалга оширилади ва натижаси бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади.

Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ишларни бошлаш белгиланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги