Трамп: Россия ядро қуролини қисқартиришга тайёр

156

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия ядро қуроли захирасини қисқартиришга тайёрлигини таъкидлади.

– Денуклеаризация – жиддий масала бўлса-да, Россия бунга тайёр, – деган Америка етакчиси Оқ уйда. – Менимча, Хитой ҳам шундай йўл тутади.

Трамп аввалроқ Вашингтон ва Москва ушбу масалани муҳокама қилаётгани, Пекинни ҳам жараёнга жалб қилиш режаси мавжудлигини билдирган эди.

С.Раҳимов, ЎзА