Илғор экологик мониторинг тизими йўлга қўйилди
Satreps “Blue Project” халқаро лойиҳаси доирасида Оролбўйи халқаро инновация марказида замонавий экологик кузатув тизими жорий этилди.
Мазкур тизим Япониянинг Киото университети олимлари ва Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассисларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ўрнатилди. Eddy Covariance кузатув тизими ер юзаси ва атмосфера ўртасидаги газлар (CО2 ва H2O), сув буғлари, иссиқлик ва импульс алмашинувини бевосита ўлчаш учун ишлатилади.
Ушбу сенсорлар реал вақт режимида экотизимлар қандай ишлашини тушунишга ёрдам берадиган юқори частотали маълумотларни тўплайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерлари юзасидан газ чиқиндилари ва микроаралашмалар миқдорини аниқлайди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири