Қарздор жамият бинодан мажбурий чиқарилди

92

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 мартдаги қарорига асосан, “Aloqabank” акциядорлик-тижорат банкига тегишли бўлган, Элликқалъа туманида жойлашган бинода фаолият юритаётган “MED BOSTON” масъулияти чекланган жамиятини мажбурий чиқариш белгиланган.

Ушбу суд қарори асосида Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлимининг давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди. Хусусан, жавобгарга ижро ҳужжати талабини бажариши лозимлиги тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилган бўлсада, у ижро ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажармаган. Шу сабабли жавобгар ташкилот вакиллари бўлим давлат ижрочилари томонидан Миллий гвардия ва туман Ички ишлари бўлими ходимлари ёрдамида бинодан мажбурий чиқарилган.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, жавобгар ташкилот илгари мазкур бинога эгалик қилган бўлиб, банк олдидаги кредит мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида ундан айрилиб қолган.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири