Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди

“Нукус-аэропорт” божхона постида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича навбатдаги тадбирда халқаро рейслар бўйича пост орқали ҳаракатланаётган фуқароларга божхона қонунчилиги тартиботи тушунтирилиб, уларга ҳар қандай вазиятда қатъий риоя этиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида пост ходимлари божхона чегаралари орқали олиб ўтилиши тақиқланган товарлар рўйҳати, товар-моддий бойликларни божсиз олиб ўтиш меъёрларига алоҳида тўхталар экан, фуқароларни божхона қонунчилигини билиб ёки қасддан бузишга уринмаслик, тақиқланган ашёларни божхона чегаралари орқали олиб ўтмаслик ва белгиланган меъёрларга амал қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришди.

Таъкидлаш жоизки, қонунчилик талабларини билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди ва содир этилган ҳуқуқбузарликни яшириш мақсадида божхона ходимига “пора” таклиф қилиш қонунчилик талаблари асосида жавобгарликка тортилишга асос бўлади. Шундай экан, иқтисодиёт ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи омил – коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг вазифаси. Фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни божхона қонунчилиги билан таништириш коррупция ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда долзарб аҳамият касб этади.

Тадбир якунида фуқароларга божхона ходимининг таъмагирлик, мансаб ваколатидан четга чиқиш, “пора” талаб қилиш каби номақбул ҳаракатларига дуч келишса, Божхона қўмитасининг 11-08 қисқа ва Қорақаплоғистон Республикаси божхона бошқармасининг 61224-90-86 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралиб, рақамлар ёзилган буклетлар тарқатилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбир