Тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам берилмоқда

Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси масъуллари тадбиркорлик субъектларида бўлиб, божхона қонунчилигидаги янгиланиш ва ўзгаришлар улар фаолиятига татбиқ этилганда ижобий натижалар кўрсатиши юзасидан тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Элликқалъа туманидаги “Bo’ston cluster” масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Ип калавадан мато ишлаб чиқариш, уни бўяш, ишлов бериш ва тикиш натижасида олинаётган тайёр маҳсулотларнинг Туркия, Украина, Хитой, Россия давлатларига экспорти ҳам йўлга қўйилган. Охирги 3 йил давомида корхона 4,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги 1 минг 587 тонна тайёр тўқимачилик товарларининг экспортини амалга оширган.


Учрашувда масъуллар томонидан экспорт географиясини кенгайтириш учун корхона фаолиятида божхона режими имкониятларидан фойдаланиш афзалликлари батафсил тушунтирилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири