Хитой Афғонистон ва Покистон билан ҳамкорлик режасини маълум қилди

188

– Хитой, Афғонистон ва Покистон бир-бири билан ҳамкорликни, айниқса савдо ва сармоявий шериклик ривожлантириши керак, – деди ХХР ташқи ишлар вазири Ван И Кобулда уч давлат ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида. – Хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида уч томонлама ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш, трансмиллий терроризмга қарши курашни кучайтириш зарур. Пекин, Кобул ва Исломобод келишиш асосида “экстремистик фаолият аломати ва сабабрини ҳам йўқ қилиши керак.

Мулозим афғонистонлик ва покистонлик ҳамкасбларини Хитой томони яхши қўшничилик муносабати ва ўзаро ишонч тамойилини чуқурлаштиришга интилиши, шунингдек ҳар қандай ташқи кучлар минтақа ишига аралашувига қатъий қарши туришига ишонтирди.

С.Раҳимов, ЎзА