Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди

148

Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг telegram каналида маълум қилди.

– Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Е.П.Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Президентларимиз томонидан эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирлар, шунингдек, минтақамизда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро ва минтақавий майдонлардаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги