Ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат кубоги соҳиблари аниқланди
127

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида Ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ташкил этилди.
Мамлакат кубоги баҳсларида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан 900 нафарга яқин иштирокчилар «Комплекс машқ», «Темурийлар жанг усули», «Жамоавий кўргазмали чиқиш» ва «Ассалом тонг» йўналишлари бўйича куч синашди. Беллашувлар якунига кўра, ёшлар ўртасида Андижон вилояти, ўсмирлар ёш тоифасида Тошкент вилояти, катталар орасида эса Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан жой олди ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.


Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА