Ўзбекистон кубоги учун баҳслар бошланди

109

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт мажмуасида ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат кубоги баҳслари бошланди.

Кубок беллашувларида барча вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан минг нафардан ошиқ спортчи иштирок этмоқда.

Қизиқарли чиқишлар олдидан мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда спорт фидойилари, устоз ва мураббийлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Очилиш маросими давомида бир гуруҳ спорт жонкуярларига Ўзбек жанг санъати федерациясининг эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг, ўзбек жанг санъати усталарининг  кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Бугуннинг ўзидаёқ спортчилар «Комплекс машқ», «Темурийлар жанг усули», «Ассалом, тонг» каби йўналишлар бўйича ўзаро баҳсларга киришди.

Ўзбекистон кубоги баҳслари 24 августга қадар давом этади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА