Россия рубли билан ишлаган Қирғизистон банклари санкцияга учради
Россия рублида амалиёт ўтказишга рухсат олган Қирғизистон банклари Ғарб давлатлари санкциявий босимига учради. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, хатарни имкон даражасида камайтириш учун расмийлар бир муассаса – давлатга тегишли “Керемет” банки мисолида рубль орқали ҳисоб-китобни марказлаштиришга қарор қилди.
– Мамлакатда 21 банк фаолият юритмоқда, – деди Жапаров. – Хусусий банклар санкция таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш учун Россия рубли билан фақат давлатга қарашли “Керемет” банки ишлайди, деган қарорга келдик. Ҳар қандай амалиёт давлат назорати остида амалга оширилиб, фойда бюджетга тушади.
С.Раҳимов, ЎзА