Йўлсозлар ҳам умумхалқ хашарида фаол бўлишди

106

Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 22–23 август кунлари «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия хашарини ўтказиш эълон қилинган эди.
Мазкур хайрли тадбир доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар юртимиздаги маҳаллаларни янада гўзал, тоза ва фаровон қилиш, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга қаратилган.


Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси жамоаси ҳам ушбу хашарда фаол иштирок этмоқда. Ходимлар томонидан идора биноси атрофини чиқиндилардан тозалаш, кўчаларни тартибга келтириш, гул ва дарахт кўчатларини экиш, мавжуд кўкаламзорларга парвариш ишлари олиб борилди.
Бундай хайрли ва эзгу тадбирлар орқали юртимиздаги ҳар бир маҳалла янада обод, фаровон ва файзли масканга айланиши шубҳасиз.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги