Ўқув биноси атрофи ободонлаштирилиб, тозаланмоқда

Халқимизда азалдан ҳашар нафақат биргаликда меҳнат қилиш, балки бирдамлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашнинг намунаси бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам бу анъана замон билан ҳамоҳанг ҳолда янада бойиб, миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисмига айланган.
Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, атроф-муҳит мусаффолиги инсон саломатлиги билан бевосита боғлиқ. Тоза ҳаво, тоза кўчалар ва яшил ҳудудлар нафас йўллари касалликларининг олдини олишга, руҳий саломатликни мустаҳкамлашга, юқумли касалликлар тарқалишини чеклашга, юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилади.
Шу боис ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари нафақат ҳудудимиз чиройини очади, балки соғлом турмуш тарзининг асосий кафолатларидан биридир.
Шу мақсадда, бугун Қорақалпоғистон тиббиёт институти жамоаси ҳам «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида ҳашар тадбирларида фаол иштирок этди. Институтнинг бош биноси ва ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, дарахтларга шакл бериш, йўл четлари ва тўсиқларни оқлаш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ишлар яна давом этади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги