Хитойдаги ШҲТ саммити 31 август – 1 сентябр кунлари ўтказилади

130

Хитойнинг Тянцзин шаҳрида ўтадиган ШҲТ саммитида 20 дан ортиқ мамлакатлар раҳбарлари ва 10 та халқаро ташкилот вакиллари қатнашади. Бу ҳақда ХХР ТИВ раҳбарининг ёрдамчиси Лю Бин маълумот берди.

Тянцзиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 31 август  1 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Хабарга кўра, саммитга Россия, Беларус, Эрон, ТуркияҲиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон каби мамлакатларнинг етакчилари ва бошқа сиёсатчилар таклиф этилган.

Маълумот учун: ШҲТга 2001 йилда асос солинган. Аъзо мамлакатлар: Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон, Ўзбекистон ва Беларус.