Хашар ишлари жадал давом этмоқда

«Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида бутун Республика бўйлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия хашари жойларда катта руҳ билан ташкил этилмоқда. Мазкур тадбир доирасида шаҳар ва туманлардаги турли ташкилот ва корхоналар ҳам ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқда.
Тўрткўл туманидаги ташкилотлар ҳам ушбу эзгу ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Хусусан, тадбир доирасида бинолар олди ҳудудлари тозаланиб, атроф-муҳитни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, “To‘rtko‘l savdo kompleks” МЧЖ ишчи-ходимлари умумхалқ хашарида фаол иштирок этиб, ҳудудларни тозалаш, ҳашар ишларига уюшқоқлик билан ёндашмоқда. Шунингдек, “To‘rtko‘l el rizqi bozori” МЧЖ жамоаси ҳам ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатмоқда,- деб махлумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Юртимизда ўтказилаётган бу каби тадбирлар аҳолининг бирдамлиги, уюшқоқлиги ва Ватан равнақига дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлаётгани билан аҳамиятлидир. Тўрткўлдаги хайрия хашарлари юқори руҳда, жамоавий меҳнат ва юксак масъулият билан давом этмоқда.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги