«Қўнғирот-Мўйноқ» автомобиль йўлининг 91 километрлик қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади

123

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси учун алоҳида қабул қилинган 248-сонли қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида 2025-2026 йилларда таъмирлаш ишлари олиб бориладиган автомобиль йўлларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга мувофиқ, «Қўнғирот-Мўйноқ» автомобиль йўлининг 91 километрлик қисмини таъмирлаш белгиланган бўлиб, бунинг учун 21 млрд. сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, Нукус шаҳридан Тахтакўпир туманига олиб борувчи «D-234» Нукус-Чимбой-Тахтакўпир автомобиль йўлининг 59 километрлик қисмини таъмирлаш ишларини бошлаш учун ҳам 15 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги