НДПИ жамоаси ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда

125

Хабарингиз бор, мамлакатимиз Мустақиллигининг 34 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 22-23 август кунлари юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси ушбу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, бугун эрта тонгдан бошлаб институт ва унинг атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозалаш, шунингдек, ўқув аудиториялари, лабораторияларни янги ўқув йилига тайёрлаш ишларини олиб бормоқда,-деб ахборот беради НДПИ Матбуот котиби И.Матеков.

Бундай амалий ишлар атроф-муҳитни обод қилиш билан бирга жамоада ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги