Нигина Собирова жаҳон чемпионати шоҳсупасидан жой олди
95
Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Унда аёллар кураши бўйича беллашувлар ўтказилди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Нигина Собирова вазни 62 килограммгача бўлган курашчилар баҳсида туркиялик Бусра Эфени 8:0 ҳисобида енгиб, бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу вазндаги олтин медаль хитойлик Янг Женга насиб этган бўлса, озарбайжонлик Рузанна Мамадова кумуш медаль билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, -92 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Шерзод Поёнов мусобақанинг финал беллашувида қозоғистонлик Камил Куруглиевни енгиб, олтин медалга сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА