Самбочимиз Москва турнирида совриндор бўлди

115

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича ўтказилган ёшлар ўртасидаги халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчи совриндорликка эришди.

6 та мамлакатнинг 200 нафарга яқин ёш самбочилари иштирок этган турнирда мамлакатимизнинг 6 нафар ёш самбочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

-58 килограмм вазн тоифасида Амирбек Ражабов саралаш беллашувларини муваффақиятли ўтказди. Бронза медали учун кечган курашда россиялик самбочини доғда қолдириб, шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой эгаллади.

Терма жамоамиз аъзосининг бронза медалига эга чиқиши, шунингдек 5 нафар самбочи ёшларимизнинг илк саралаш баҳсларида муваффақиятга эришиши туфайли Ўзбекистон самбо жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Т.Рўзиев,

ЎзА