Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам олинади?
158

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрь, душанба куни дам олади. Сешанба куни барча учун иш куни бўлади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.
Билдирилишича, 2025 йил учун иш вақтининг давомийлиги тақвимига «1 сентябрь — Мустақиллик куни» байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.
Шунга кўра:
• 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;
• 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.