YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текширади

212

YouTube АҚШда янги тизим ишга туширди. Энди сунъий интеллект фойдаланувчи ёшини аниқлайди ва вояга етмаганларга айрим функцияларни чеклайди.

Агар тизим сизни 18 ёшдан кичик деб топса:

– Шахсийлаштирилмаган рекламалар кўрасиз

– Томоша вақтида танаффус эслатмалари чиқади

– Видео юклаш ёки изоҳларда махфийлик огоҳлантиришлари пайдо бўлади

– 18+ видеоларга кириш тақиқланади.

Ёш нотўғри аниқланса, AD фотосурати, селфи ёки кредит карта маълумоти билан тасдиқлаш мумкин.

YouTube маълумотлар реклама учун ишлатилмаслигини айтмоқда, аммо фойдаланувчилар ва мутахассислар махфийлик хавфлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ижтимоий тармоқларда #boycottyoutube (tg://search_hashtag?hashtag=boycottyoutube) хештеги пайдо бўлди. Баъзилар эса ҳужжатли ва янгиликлар контенти томоша қилса ҳам чекловга учраганини айтмоқда.

Бундан олдин Австралия 16 ёшдан кичиклар учун YouTube аккаунтини тақиқлашини эълон қилганди.

Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА