Ўзбекистон ТИВ раҳбари «Aluminium Bahrain» (Alba)нинг бош директори билан суҳбатлашди

124

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Баҳрайнга расмий ташрифи доирасида «Aluminium Bahrain» (Alba) компанияси бош ижрочи директори Али Ал Бақали билан учрашди.

«Дунёнинг етакчи алюминий ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган «Aluminium Bahrain» (Alba) компанияси бош ижрочи директори жаноб Али Ал Бақали билан кенг қамровли суҳбат ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, «Alba» каби илғор компаниялар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистон билан Баҳрайн ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйишнинг муҳим устунларидан бири бўлиб қолмоқда.

«Яшил» энергетикани илгари суриш, технологик ишлаб чиқариш, қўшма корхоналар ва бошқа масалалар бизнинг кун тартибимиздан ўрин олди».

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги