“Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили тадбиркорга қандай қулайлик яратади?
107
![]()
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
Президентимиз яна бир муҳим янгиликни эълон қилди – 2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлади.
Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:
– электрон рақамли имзо берилади;
– банкда ҳисобрақам очилади;
– хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;
– касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;
– шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.
Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.
ЎзА