Ҳудудларда саноат инфратузилмасини яхшилашга бу йил 1,7 триллион сўм ажратилди
159
Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида таъкидланди.
Келгуси йилда бу харажатлар 25 фоизга оширилиб, 2,1 триллион сўмга етказилади.
Бундан ташқари, пойтахтда тадбиркорлар сони кундан-кунга ошиб бораётганини инобатга олиб, электр тармоқларини яхшилаш учун яна 2 триллион сўм берилади.
Иқтисодиёт барқарор ўсгани сари янги инфратузилмага талаб ортиб бораверади.
Корхонасига ташқи инфратузилмани ўз ҳисобидан қилаётган тадбиркорлар кўпаймоқда. Энди уларнинг бу харажати фойда солиғи базасидан чегириб ташланади.
ЎзА