Остонада ҳарбий спортчиларимиз муваффақиятга эришди
113
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида илк бор ҳарбий спортчилар ўртасида “Қозоқ кураши” бўйича ўтказилган биринчи жаҳон челленжи мусобақасида ўзбекистонлик курашчи-ёшлар 14 та медални қўлга киритди. Мазкур мусобақада эришилган натижалар Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллик шодиёнасига чинакам туҳфа бўлди.
25 та давлатнинг 100 нафарга яқин энг кучли ҳарбий хизматчилари қатнашган мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси фаол иштирок этиб, 3 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалига эгалик қилди.

Ватанимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳарбий спортчиларимиз умумжамоада 2-ўринни эгаллади.
Остона кураш майдонида муваффақиятга эришган спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳарбий хизматчилар, спорт мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олинди.


Т.Рўзиев, ЎзА