«Ташаббусли бюджет» орқали аҳолига қулай шароит яратилмоқда.

167

Нукус туманида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йил 1-мавсумида энг кўп овоз тўплаб ғолиб деб топилган «Ўлгили макон» МФЙ ҳудудида жойлашган «Нурхаят» кўчасининг 1 километр 900 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ишлар Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий йўлларга буюртмачи давлат ташкилоти буюртмаси асосида «Ботирбек Хабибуллаев» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш жараёнларида 10 та махсус техника ва 15 нафар ишчи иштирок этмоқда.

Йўл инфратузилмасини яхшилаш орқали ҳудуд аҳолиси учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятларини яратиш, шунингдек, транспорт қатновини енгиллаштириш кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги