Биринчи марта саратон ҳужайраларида деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

Шотландиядаги Cancer Research UK Scotland олимлари одамларда саратон пайдо бўлишидан олдин деменцияга ўхшаш касалликларни аниқлади дея ёзмоқда хориж нашрлари.
Ушбу кашфиёт энг мураккаб онкологик касалликлардан бири бўлган ошқозон ости бези саратонининг олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин.
Ошқозон ости бези саратони энг хавфли ўсмалардан бири ҳисобланади ва кўпинча жуда кеч босқичларда ташхис қўйилади, бу эса даволаш имкониятларини чеклайди, дейилади хабарда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги