Нукус шаҳрида «SQB EKO YARIM MARAFON» бўлиб ўтди

141

Нукус шаҳрида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва экология масалаларига эътибор қаратилган йирик спорт тадбири — «SQB EKO YARIM MARAFON»и ташкил этилди.

Марафонда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари фаол иштирок этиб, 5 км, 10 км ҳамда 21 км масофалар бўйича югуриш беллашувларига 2 мингга яқин иштирокчи қўшилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси М.Атамуратов иштирокчиларга мурожаат қилиб, уларга омад ва куч-ғайрат тилади. Шунингдек, марафонда Ўзбекистон Саноат Қурилиш банки маркетинг департаменти директори А.Маджидов, Green banking департаменти директори Б.Султонмуродов ҳамда Спорт вазири Е.Қутыбаев ҳам иштирок этди.

Очилиш маросимидан сўнг старт берилди ва қатнашчилар белги берилган масофалар бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор спортчиларга қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари топширилди.

«SQB EKO YARIM MARAFON»и нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, балки аҳоли ўртасида экология ва атроф-муҳитни асраш масалаларига эътиборни кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги