Нукуснинг ғайратли кексалари беллашди

213

Нукус шаҳрида «Ғайратли кексалар» шиори остида миллий кураш бўйича нуроний спортчилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Қизғин беллашувларга бой ўтган мусобақа якунида, 80 кг вазнда биринчи ўринни Полвониёз Сейтимов қўлга киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Қанатбай Есмурзаев ва Ҳамроқул Шомукуловларга насиб этди.


+80 кг вазнда эса, Нурқобил Даўлетияров барча рақибларини енгиб чиқиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни эса, Мақсет Қутлимуратов ва Азатбай Ниетуллаэвлар қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси