Латвиянинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

166

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Латвиянинг янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртсни қабул қилди. Бул ҳаққында Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида маълум қилди.

«Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Яунземс Гиртс жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик.

Жаноб Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва мамлакатимиздаги дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз».

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги