Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Германия жамғармаси делегациясини қабул қилди
136

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Германиянинг «Бергхоф» жамғармасининг Афғонистон, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё бўлими раҳбари Басир Феда бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Хабарга кўра, музокаралар чоғида томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини атрофлича муҳокама қилди.
Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни қўллаб-қувватлашга ўзаро манфаатдорлик қайд этилди.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ва Тошкент ҳамда «Бергхоф» фонди ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги