Ёшлар ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

279

Ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Амударё тумани ҳокими С.Хўжаметов иштирокида ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ташкил этилган ушбу учрашувда тижорат банк ва ташкилотлар вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда фаол тадбиркор ёшлар қатнашди. Банклар вакиллари томонидан ёшлар учун мавжуд молиявий имкониятлар, кредитлар, имтиёзли дастурлар ҳақида маълумот берилди.

Ёшлар ўз муаммо ва таклифларини бевосита мутасаддиларга етказиш имконига эга бўлишди. Ер майдони ажратиш, кредит масалалари, бинолар билан таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Айрим муаммоларни учрашувнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Тадбирда солиқ енгилликлари, субсидиялар ва инвестиция имкониятлари ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди. Учрашув ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга хизмат қилиб, янги иш ўринлари яратишга туртки бўлади.



– Учрашувнинг асосий аҳамияти шундаки, ёш тадбиркорлар ўз ғояларини амалга ошириш йўлида амалий ёрдам олдилар, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб олинди. Бу эса ҳудудимизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий иқтисодиётга янги туртки беришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади, – дейди туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими раҳбари Ч.Арслонова.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги