НДПИда техникум битирувчиларини ўқишга қабул қилиш учун суҳбат ўтказилмоқда

146

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2025-2026-ўқув йили учун техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбат ўтказиш жараёни бошланди, – деб хабар бермоқда НДПИ матбуот хизмати.

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, бугун бакалавриатнинг мактабгача таълим ва жисмоний маданият таълим йўналишига суҳбат ўтказилмоқда.

Суҳбат жараёнига институтнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари билан биргаликда соҳада самарали меҳнат қилаётган педагоглар бириктирилиб, номзодларнинг тайёргарлиги баҳоланмоқда.

Шунингдек, жараённинг адолатли, шаффоф ўтиши институтнинг коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими масъуллари томонидан назоратга олинган.






Эслатиб ўтамиз, институтда техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбат шу йилнинг 15 август кунигача давом этади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги