Жунни қайта ишлаш корхонаси ишга тушди

168

Тахтакўпир тумани «А.Адилов» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «KAUSAR TEGIRMON» МЧЖ томонидан умумий қиймати 878,0 минг АҚШ долларига тенг лойиҳа амалга оширилиб, «Жунни қайта ишлаш» корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан, лойиҳа учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, замонавий технологиялар ёрдамида жун хомашёсини ювиш, саралаш ва пресслаш жараёнлари йўлга қўйилди. Тайёр маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларга етказиб берилади.

Лойиҳа доирасида 15 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланди. Корхонанинг ишга туширилиши натижасида туманда қўшимча саноат салоҳияти яратилиб, қишлоқ хўжалиги хомашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти вужудга келди.

Мазкур лойиҳа ҳудуд иқтисодиёти ривожига, янги иш ўринларини ташкил этишга ва маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланишга хизмат қилади.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги