Трамп Украинага ҳудудларини қайтармоқчи

110

АҚШ Президенти жума куни Владимир Путин билан Аляскада бўладиган учрашувда Украинага айрим ҳудудларни қайтариш масаласи ҳам муҳокама қилинишини билдирди.

– Россия эгаллаган кенг ҳудуднинг бир қисмини Украинага қайтаришга ҳаракат қиламиз, – деди у Оқ уйда.                              Дональд Трамп бу учрашувни “таништирув” деб атаб, “ер алмашинуви” эҳтимоли борлиги ҳақида гапирди.

Трамп таъкидлашича, агар Путин “адолатли келишув” таклиф қилса, аввало Владимир Зеленский билан гаплашади, сўнгра Европа етакчиларини  вазиятдан хабардор қилади.

Европа Комиссияси вице-президенти Кая Каллас Украина иштирокисиз ҳеч қандай битим амалга ошмаслигини айтган. Зеленский ҳам Киевдан ташқарида келишилган битимларни “жонсиз қарор” сифатида баҳолаган.

Чоршанба куни Зеленский, Трамп, вице-президент Жей Ди Венс ва ЕИ етакчилари Москвага босим масаласини виртуал учрашувда муҳокама қилиши режалаштирилган.

Мусулмон Зиё, ЎзА