Ўзбекистонда ноқонуний бандлик учун иш берувчилар жавобгарлиги кучайтирилади

126

Ўзбекистонда иш берувчиларнинг ноқонуний бандликка йўл қўйганлиги учун жавобгарлиги кучайтирилади. Бу ҳақда Президент фармойишида маълум қилинди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасига тегишли қонун лойиҳасини август ойига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Лойиҳада илк марта ноқонуний меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланса — 30 БҲМ (12,3 млн сўм) миқдорида жарима, қайта содир этилганда эса — 100 БҲМ (41,2 млн сўм) миқдорида жарима солиш таклиф этилган.

2026 йилдан эса қурилиш ташкилотларига нисбатан «Шаффоф қурилиш» онлайн-платформасидаги рейтинг баллари ноқонуний бандликка оид қонунбузарликлар учун пасайтирилади.