АҚШ Балужистон озодлик армиясини террор ташкилотлари рўйхатига қўшди

102

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Оқ уй томонидан Покистоннинг “Балужистон озодлик армияси” (BLA) жангари гуруҳини “хорижий террор ташкилоти” сифатида махсус рўйхатга киритилгани эълон қилинди.

– Бугун АҚШ Давлат департаменти “Балужистон озодлик армияси” ва тузилманинг “Мажид бригадаси” номли бўлинмасини хорижий террор ташкилоти (FTO) этиб белгилади, деган Рубио. – “Мажид бригадаси”ни BLA томонидан аввалроқ махсус тайинланган Глобал террорчи (SDGT) атамасига муқобил ном сифатида қўшди. Баёнотда бунга «BLA 2019 йилдаги бир неча террор ҳужумига алоқадор»лиги сабаб қилиб кўрсатилган. Мазкур гуруҳ 2024 йил Карачи аэропорти ва Гвадар порт маъмурияти мажмуаси яқинида содир этилган худкуш портлашлар, шунингдек жорий йил 31 кишини ҳаётдан олиб кетган “Жаъфар Экспресс” поездини гаровга олиш амалиёти бўйича жавобгарликни зиммасига олган эди. Ҳуқуқий жиҳатдан FTO мақоми SDGT атамасига қараганда кескинроқ оқибатга олиб келади.

Балужистон озодлик армияси худди шу номдаги жануби-ғарбий вилоят мустақиллигига эришиш мақсадида Покистон ҳукуматига қарши қуролли қаршилик кўрсатаётган этно-миллатчи жангари гуруҳлиги айтилади.

С.Раҳимов, ЎзА