«Бошқарма бошлиғи кубоги» ғолиблари аниқланди

119

Жорий йилнинг 26 июль куни анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мини футбол бўйича «Бошқарма бошлиғи кубоги» спорт мусобақасига старт берилган эди. Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида мусобақанинг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада жами 26 жамоа иштирок этди. Финал учрашувида Чимбой эркаклар «Мурувват» интернат уйи жамоаси барча рақибларини мағлуб этиб, «Кубок» соҳибига айланди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Бошқарма бошлиғи С. Данияров иштирок этиб, барча жамоаларни қутлади ва кейинги мусобақаларда муваффақият тилади.

Ташкилотчилар томонидан ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мусобақа натижалари:
1-ўрин — Чимбой эркаклар «Мурувват» интернат уйи
2-ўрин — Нукус тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
3-ўрин — Қонликўл тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

 

Азизбек Дабылов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси