Қарор ижроси ўрганилди

85

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш. Аминов Қонликўл туманида бўлиб, Президентнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ҳамда жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар ижросининг бажарилиши билан танишди.

Ҳусусан, тумандаги кримноген ҳолатидан келиб чиқиб,, “қизил” тоифага кирган, “Наврўз” маҳалласида қарор бўйича тасдиқланган, “Йўл харита”да белгиланган вазифалар ижроси, олиб борилаётган профилактик тадбирлар ва соҳага оид фаолият юзасидан маҳалла еттилигининг ҳисоботлари тингланди. Профилактика ва пробация ҳисобида турган ҳамда ишсиз шахсларнинг жиноятчилигини олдини олиш борасида маҳалла еттилигининг ҳамкорликдаги вазифалари белгилаб берилди. Шунингдек, маҳаллада барпо этилаётган ижтимоий соҳа объектлари қурилиш ишлари билан танишилиб, бу ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш, объектда ишларни жамоатчилик назорати остида амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

Сўнгра, туман прокуратурасида ташкил этилган штаб фаолияти ўрганилди. Бу ерда ходимларга яратилган иш шароити, уларнинг касбий кўникма ва билимлари билан танишилди. Идорада ишчанлик муҳитини яратиш, ҳодимларнинг билим савиясини ошириш борасида вазифалар белгиланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири