Узумзорда ҳосил мўл

118

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳозирда боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган 61 та қишлоқ хўжалиги корхонаси мавжуд бўлиб, 1046 гектар майдонда мевали боғлар ташкил қилинган.

Жорий йил баҳор мавсумининг ўзида фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 76 гектар ерда интенсив боғ янгидан барпо этилди.

Ёшлар агентлиги ҳамда туман агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналари ташкил этган боғларда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

– 2019 йили 12 гектар ерга узумнинг тоифи навини экканмиз, – дейди “Манғит омад савдо” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Азимжон Жумамуратов. – Агротехник қоидаларга мос парвариш қилинган кўчатлар яхши ривожланди. Ҳозирги кунда эса узумзордан кўзланганидек, мўл ҳосил етиштиряпмиз.

Хўжалик аъзолари ўтган йили узумзордан 180 тонна ҳосил олди. Шундан 140 тоннасини чет давлатларга экспорт қилишга эришди. Айни вақтда боғда узум пишиб етилган, йиғим-терим ишлари бошланиш арафасида.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА