Халқаро дайжест

111

Исроил ҳужуми оқибатида Al-Jazeera телеканалининг беш нафар ходими ҳалок бўлди. Уларнинг Ғазодаги палаткасига авиазарба берилди.

Қурбонлар орасида мухбир Анас ал-Шариф ва унинг тўрт нафар ҳамкасби бор. Ҳужум пайтида улар Ал-Шифо касалхонаси ҳудудига кираверишдаги палаткада бўлган. Исроил мудофаа кучлари журналистларни нишонга олганини тасдиқлаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп 10 август куни Вашингтонда жиноятчиликка қарши курашиш режасини эълон қилар экан, пойтахтдаги уйсизлардан дарҳол шаҳарни тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Трампнинг айтишича, пойтахтдаги уйсизлар учун махсус бошпаналар тақдим этилади, улар аммо пойтахтдан узоқда жойлашади. Президент ўзининг ушбу қарори бўйича ижтимоий тармоқлардан бирида шундай пост қолдирган:

Озарбайжон расмийлари Украинага қурол-яроғ етказиб беришга қўйилган эмбаргони бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Caliber нашри хабар берди. Бунга сўнгги кунларда Россия армиясининг Украинадаги Озарбайжон объектларини нишонга олаётгани сабаб бўлмоқда. Жумладан, Одесса вилоятидаги SOCAR давлат компанияси ҳужумга учраган эди. Агар Россия Боку манфаатларига қарши “тажовузкор сиёсат”ни давом эттирса, қурол экспортига қўйилган чеклов олиб ташланади.

Суданнинг Эл-Фашер шаҳрида озиқ-овқат танқислиги оқибатида атиги бир ҳафта ичида, асосан аёллар ва болалардан иборат, 63 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Arab News хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 август куни ҳолат бўйича расмий баёнот берган. Унга кўра, бу рақам фақат шифохоналарга етиб келган беморларни ўз ичига олади. Қониқарсиз хавфсизлик шароитлари ва транспорт воситаларининг етишмаслиги сабаб кўплаб оилалар марҳумларни тиббий ёрдам сўрамасдан, бевосита дафн этган.

АҚШнинг Колорадо штатида тарихдаги энг йирик ўрмон ёнғинлари авж олди. Штатда жойлашган қамоқхона маҳбуслари эвакуация қилинди. Бу ҳақда NBC News хабар берди. Гарфилд ва Рио-Бланко округларида 433 квадрат километрдан ортиқ майдонни қамраб олган. Тоғли ҳудудлардаги аҳоли аллақачон бошқа жойга кўчирилган. Ёнғиннинг фақат 6 фоизи назорат остига олинган. Жароҳатланганлар ва зарар кўрган иншоотлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаева (видео), ЎзА