Инновацион тиббий платформа: “Онлайн Ҳамшира”

“Онлайн Ҳамшира” — бу тиббий хизматларни тез, қулай ва ишончли шаклда тақдим этувчи рақамли платформа. Лойиҳа Startup Garage акселерация дастуридан муваффақиятли ўтган бўлиб, AloqaVentures томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Платформа орқали фойдаланувчи исталган вақтда ва жойда — уйда, ишхонада ёки бошқа манзилда ҳамшира ёки шифокор чақириши мумкин. Хизматлар таркибида умумий ва олий тоифали ҳамширалар, болалар ҳамширалари ва онлайн тиббий маслаҳатлар мавжуд.
Стартап асосчиси Орипов Исломжоннинг таъкидлашича, лойиҳа жамият эҳтиёжлари ва шахсий тажрибалардан келиб чиқиб яратилган.
Ҳозирча фақат айрим ҳудудларда фаолият юритилаётган платформа яқин келажакда бошқа шаҳарлар ва телемедицина йўналишида кенгайтирилиши кўзда тутилган.
Батафсил ва тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун ушбу видеони томоша қилинг.