«Qonaev Cup 2025″да ҳамюртимиз совринли ўринга даъвогар

174

Бугун, 11 август куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган «Qonaev Cup 2025» турнирининг 8-тури баҳслари ўтказилади. Унда «Masters» гуруҳида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда FIDE байроғи остида турнирда қатнашаётган беларуслик Сергей Азаров билан рўбарў келса, Ҳумоюн Бекмуродов қозоғистонлик Алуа Нурман қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги