Ўзбекистон байроғи Литва осмонида
131

Литванинг Тракаи шаҳрида спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича У-19 ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган ҳамюртимиз Айдана Сметуллаева икки кишилик тоқ эшкакли қайиқ беллашувида юқори маҳорат намоён этди.

Шиддатли финал баҳсларида муваффақиятли иштирок этган спортчимиз 2-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон терма жамоаси хазинасига кумуш медал йўллади.

Айдана Сметуллаеванинг мазкур ютуғи ёшларимиз учун катта илҳом манбаи бўлиб, мамлакатимизда академик эшкак эшиш спортини янада оммалаштиришга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги