Нукусда «Babur Med Hospital» кўп тармоқли клиникаси фаолият бошлади

132

Сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида тиббиёт соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўналишда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хусусий секторда фаолият юритаётган клиникаларни қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилди.

Шундай имкониятлар натижасида Нукус шаҳрида замонавий «Babur Med Hospital» кўп тармоқли клиникаси ўз фаолиятини бошлади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур клиника Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб фаолият йўлга қўйган хусусий туғруқхона ҳисобланади. Бу ерда она ва болалар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб, юқори малакали шифокорлар томонидан хизмат кўрсатилади.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги