Давра суҳбати ташкил этилди

251

Ёшлар тарбияси, уларнинг келажакда соғлом оила қуриши ва жамиятда ўз ўрнини топиши бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, эртa турмуш ва эртa никоҳ билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти катта. Шу мақсадда Беруний туманида профилактик тадбир ташкил этилди.

Навоий овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 47-сонли умумтаълим мактабида мазкур масалаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари С.Козиева, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб жамоаси иштирок этиб, ёзги таътил даврида фарзандларни назоратсиз қолдирмаслик, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, турли ҳуқуқбузарликларга аралашиб қолмасликларини таъминлаш ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Мазкур тадбир вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар онгида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир. Жойларда шундай профилактик тадбирларнинг давомли ўтказилиши келгусида жамиятдаги барқарорликка хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги